Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати суд қароридан норози


Ироқ ҳукумати парламент сайловида иштирок этадиган номзодларга қўйилган тақиқни бекор қилишга оид мамлакат аппеляция суди қарорини кескин танқид қилди.

Ироқ давлат телевидениесига кўра, Бош вазир Нурий ал-Маликий мамлакат парламентини якшанба куни тўпланиб, маҳкама қарорини муҳокама қилишга чақирган. Ал-Маликий ҳукумати маҳкама қарорини ноқонуний, дея атади.

Чоршанба куни Ироқ аппеляция суди собиқ президент Саддам Ҳуссайннинг Баас партияси ҳамда турли жиноятларга алоқадорликда гумон қилинган 500га яқин номзоднинг парламент сайловларида иштирок этишига жорий қилинган тақиқни бекор қилди.

Айни пайтда Ироқ Марказий сайлов комиссияси раҳбари Фараж ал-Ҳайдарий Олий суд ҳайъати аппеляция суди қарорини кўриб чиқишини билдирди.
XS
SM
MD
LG