Линклар

logo-print

Деҳли Исломободни музокарага чақирди


Ҳиндистон ўз қўшниси Покистонга икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган сўзлашувларни қайта бошлашни таклиф қилди.

Асосан Кашмир атрофидаги вазият ва бошқа масалаларга қаратилган сўзлашувлар 2004 йилда бошланиб, бундан бир ярим йил аввал тўхтатиб қўйилган эди.

Сўзлашувларнинг тўхтатилишига 2008 йил ноябр ойида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган қўпорувчилик амалиёти сабаб бўлди.

Деҳли мазкур ҳужумда Покистонда жойлашган экстремист гуруҳларни айблаган.

Айни пайтда Покистон томони ҳам қўшни Ҳиндистон сўзлашувларни бошлашни таклиф қилганини расман тасдиқлади.

Ҳиндистон матбуотига кўра, расмий Деҳли янги сўзлашувларда терроризм ва хавфсизликка оид масалаларни ҳам муҳокама қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG