Линклар

"Ўзбекистонда жазава / СССР га қайтиш"


Элза Видал Ўзбекистонда сўз эркинлигига нисбатан бораëтган уруш учун Тошкент режимини айблаган ҳолда¸ маъсулиятнинг бир қисми Ғарб ҳукуматлари зиммасига ҳам тушишини таъкидлайди.

Элза Видал Ўзбекистонда сўз эркинлигига нисбатан бораëтган уруш учун Тошкент режимини айблаган ҳолда¸ маъсулиятнинг бир қисми Ғарб ҳукуматлари зиммасига ҳам тушишини таъкидлайди.

Маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон давлат телевидениесида таниқли фотограф ва кинооператор Умида Аҳмедовага қарши намойиш этилган кўрсатув¸ қолаверса ижодкорга қарши бораëтган ташвиқот кампаниясини ана шундай баҳолади.

Умида Аҳмедованинг ўз бадиий суратлари учун маҳкамага тортилаëтганини сўз эркинлигининг ўта абсурд ва қўрқинчли бир шаклда топталиши деб топган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти¸ ижодкорга қарши миллатчилик ва қадимчилик жазава кампанияси бошланганидан қаттиқ ташвишда.

Ана шу хавотирлар ифодаси ўлароқ¸ ташкилот 4 феврал куни Умида Аҳмедова бошида қуюқлашган таҳдид ва тазйиқ булутларини қораловчи махсус баëнот эълон қилди.

- Ҳозирда Умида Аҳмедовага нисбатан худди совет даврига ўхшаш танқидлар ёғилаётганини кузатмоқдамиз. Воқеликни акс эттиришга ҳаракат қилган ижодкорни таъқиб этиш орқали Ўзбекистон ҳукумати ўзининг замонавий дунё ишларидан буткул бехабар эканлигини кўрсатиб қўйди¸ дейди мазкур баëнот юзасидан Озодлик суҳбатлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Марказий Осиë бўйича таҳлилчиси Элза Видал.

Тошкент шаҳар Миробод туман Ички ишлар бўлимига сўроққа чақиритилганидан икки ой ўтиб¸ 23 январ куни Умида Аҳмедовага ўз устидан тергов-суриштирув жараëни тугагани ва ишнинг энди маҳкамага оширилгани расман билдирилди.

Умида Аҳмедова устидан жиноий иш очилишига эса¸ “экспертлар гуруҳи” деб аталаëтган бир тўда одамнинг фотографнинг Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳомийлигида нашр этилган “Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар“ деб номланган суратлар тўплами ва “Бокиралик юки” ҳужжатли филмида ўзбек қадриятлари ҳақорат қилинган ва бу сурат ҳамда филм орқали Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат қилмоқда¸ деган мазмунда ëзган хулосаси асос бўлди.

- Ўзбекистон расмийлари қандайдир ички душманга қарши миллий бирдамликни рағбатлантириш мақсадида, вақт-вақти билан бу каби ишларга қўл уради. Бу гал ана шундай душман сифатида уриб чиқиш учун Умида Аҳмедова танланди. Улар миллий ёки диний туйғулар билан ўйнамоқчи бўлишмоқда. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти совет услубида ëзилган бу хулосаларнинг нақадар абсурд ва бемаъни эканидан ҳайратга тушди¸ дейди ташкилот расмийси Элза Видал.

2 феврал куни Ўзбекистон давлат телевидениесининг 1-каналида намойиш этилган “Долзарб мавзу” кўрсатувида Умида Аҳмедова филмидан парчалар кўрсатилгач¸ дастур иштирокчилари ижодкор асарларини обдон қоралагач¸ ўзбек миллий анъаналари ва ўзбек халқи номусини ҳақорат қилгани учун Аҳмедовага энг оғир жазоларни беришни сўрашган. Айрим қатнашчилар¸ президент Каримовдан узундан-узун иқтибослар келтириб¸ Умида Аҳмедова суратлари ва филмини Ўзбекистонга қарши бораëтган ахборот хуружининг бир қисми деб баҳолашди¸ дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти вакили Озодлик билан суҳбатда.

- Биз ўз баëнотимиз орқали аввалам бор шунга ўхшаш айбловлар ва таъқибларни уюштириш ортида турган мақсадларни фош қилишга ҳаракат қилдик. Шу маънода¸ авваламбор Ўзбекистон ҳукуматини айбдор деб биламиз. Айни пайтда Гулнора Каримова билан ширин-шакар алоқаларини бузишдан қўрқаётган Швейцария томонининг четда тургани ҳам ачинарли билан ҳолат. Ўзбекистондаги вазиятга мунтазам кўз юмиб тураётган Европа давлатларидан ҳафсаламиз пир бўлганча қолмоқда. Ҳозир айниқса Швейцариянинг сукут сақлаётгани даҳшатли бир ҳолдир¸ дейди Елза Видал.

“Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери афсона ва қадим анъаналарга асосланган ҳолда ўзбекларнинг буюк ўтмишини улуғловчи мафкурани Каримов яратган мустабид режим эски коммунистик мафкура ўрнига қўйди.

Мамлакатдаги ижтимоий муаммолар ҳақида оғиз очиш ҳам тақиқланган Ўзбекистонда режим Умида Аҳмедовани ëмонотлиқ қилиш билан васвасани гиж-гижламоқда ва шу билан ўзи тақибда юрган ўзбекларнинг консерватив ва диний қатламига ëқишга уринмоқда. Умида Аҳмедовани хориждан пул олиб мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштирувчилардан бири қилиб кўрсатиш билан Ўзбекистон режими ўзбек жамияти ҳақида бирор баҳс қилишнинг ақлга сиғмас иш эканидан огоҳлантирмоқда”¸ дейилади Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг 4 феврал куни эълон қилинган баëнотида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG