Линклар

Тойота АҚШда яна муаммога учради


АҚШда энг кўп сотилган Тойота ширкати ишлаб чиқарган гибрид моторли Приус автомобилининг тормоз системаси текширилмоқда.

АҚШнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги маъмурияти Приуснинг учинчи модели тормоз системаси ғадир-будир йўлда қисқа муддат ишламай қолгани тўғрисида ҳайдовчилардан 124та шикоят тушганини маълум қилди.

Шунингдек, тормоз муаммоси билан боғлиқ тўртта авария қайд этилган.

2009 йил АҚШда 140 мингта гибрид моторли Приус автомобили сотилган. Тойота ширкати хавфсизлик сабабига кўра, минглаб автомобилни сотувдан қайтариб олмоқда.
XS
SM
MD
LG