Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:37

АҚШ президенти Далай Лама билан учрашади


Оқ Уйнинг матбуот вакили Роберт Гиббс АҚШ президенти Барак Обама Тибетнинг сургундаги олий руҳонийси Далай Лама билан феврал ойида учрашиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Аммо Гиббс учрашув кунини аниқ айтмади.

Далай Ламанинг котиби тибетликлар олий руҳонийси 17 – 18 феврал кунлари Вашингтонда бўлишини айтди.

Хитой раҳбарлари президент Обамани Далай Лама билан учрашмасликка чақирган.

Пекин Далай Ламани Тибетнинг мустақиллигига эришиш орқали Хитой суверенлигини бузишга уринаётганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG