Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Озарбайжон раҳбари Германия Канцлери билан учрашди


Ангела Меркел билан Берлинда музокара олиб боришдан олдин Илҳом Алиев Озарбайжон Ғарбий Европанинг энергетика хавфсизлигини яхшилашда ёрдам беришни ваъда қилди.

Икки раҳбар ўртасидаги музокара чоғида Набукко газ қувури лойиҳаси муҳокама этилиши кутилаётган эди.

Озарбайжон газини Туркия ҳудуди орқали Австрияга етказувчи 3 минг 300 километр узунликдаги газ қувурини қуриш ишлари келаси йил бошланиши режаланган.

Набукко лойиҳаси мақсади Озарбайжон газини Россия ҳудудини четлаб Ғарб давлатларига етказишдан иборат.

Москва бу лойиҳани танқид қилган.
XS
SM
MD
LG