Линклар

Афғонистонда яна худкуш ҳужум уюштирилди


Афғонистон жанубида худкуш кимса автомобилга ўрнатилган бомбани портлатди.

Оқибатида камида уч киши нобуд бўлди, 15 нафари яраланди.

Афғонистон полициясига кўра, Қандаҳор шаҳри ташқарисида худкуш НАТОга қарашли автомобил карвонини нишонга олишга уринган пайтда бомба мўлжалдан олдин портлаган.

НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг бир қисми бўлган АҚШ ва Канада аскарлари Афғонистондаги иккинчи йирик шаҳар ҳисобланган Қандаҳорда патрул назоратини олиб боради.
XS
SM
MD
LG