Линклар

logo-print

Бахмал тумани ҳокимининг машинаси портлади


Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокими Акмал Абдуллаевнинг хизмат машинаси 3 феврал куни эрталаб Тошкентнинг Бектемир туманида портлади.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, портлаш оқибатида ҳайдовчи жабрланган.

Портлаш пайтида машинада бўлмагани учун Акмал Абдуллаевга зарар етмаган.

Воқеа жойига тезда етиб келган шаҳар милицияси ва Миллий хавфсизлик ходимлари портлаш сабабини ўрганиб, у террор акти ёки ҳокимнинг ҳаётига уюштирилган суиқасд деган тахминни инкор қилган.

Милиция ходимлари тахминига кўра, қандайдир сабабга кўра автомобилда газ балони бўлган.

Портлашдан бир оз олдин ҳайдовчи салонга бадбўй ҳид чиқаётганини сезиб ҳавони тозалаш учун хушбўй ҳид сепган пайтда портлаш содир бўлган.

Аксар кузатувчилар автомобил портлаши туман ҳокими ҳаётига суюқасд эмас, деган тахминдан воз кечишга вақт ҳали эрта деган фикрда.
XS
SM
MD
LG