Линклар

НАТО Мудофаа вазирлари йиғин ўтказмоқда


Истанбулда НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг норасмий йиғини бўлиб ўтмоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва 52 давлат Мудофаа вазири қатнашаётган йиғинда асосан Афғонистон масаласи муҳокама қилинмоқда.

Бугунги йиғин чоғида НАТОга аъзо Европа давлатларининг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш ва хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашиш борасида босимга учраши кутилмоқда.

Пентагон матбуот вакили Жеофф Моррел сўзларига кўра, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТО иттифоқчиларига мурожаат қилиб, уларни Афғонистонда тинчлик равнақ топиш йўлида қилинаётган уринишларни тезлатиш чақириғи билан чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG