Линклар

logo-print

Украина президент сайловига тараддуд кўрмоқда


7 феврал куни Украинада президент сайловининг иккинчи давраси бўлиб ўтади.

Бугун номзодларнинг сайловолди кампанияси ниҳоясига етади. Сайловнинг иккинчи босқичида ўзаро куч синашадиган Бош вазир Юлия Тимошенко ва мухолифат етакчиси Виктор Янукович бугун кечки пайит Киевда ўз тарафдорлари билан намойиш ўтказишни режалаганлар.

Ҳар иккала номзод ҳам бир-бирини сайлов натижаларини олдиндан сохталаштиришга уринаётганликда айблаб келмоқдалар.

Пайшанба куни Украина президенти Виктор Юшченко сайловлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Бунинг ортидан Юлия Тимошенко агар якшанба кунги сайловда қонунбузарчиликларга йўл қўйилгудек бўлса, оммавий норозилик намойишлари ўтказиш билан таҳдид қилди.

XS
SM
MD
LG