Линклар

logo-print

Карачида шиа зиёратчилари портлатилди


Покистоннинг Карачи шаҳрида рўй берган кучли портлаш оқибатида камида 11 киши нобуд бўлди, салкам 40 киши тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг хабар қилишича, портлашда нобуд бўлганларнинг аксари аёллар ва ёш болалар бўлган. Полицияга кўра, мотоцикл бошқараётган худкуш шахс ўзини шиа зиёратчилари кетаётган автобус олдида портлатиб юборган.

Покистон армияси октябр ойида мамлакатдаги толиб жанггариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказгандан сўнг, жанггарилар Покистоннинг бир неча шаҳрида қўпорувчилик амалиётлари содир этдилар. Ушбу ҳужумларда хавфсизлик кучлари ходимларидан ташқари тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG