Линклар

logo-print

Ироқда сайловолди кампанияси кечиктирилмоқда


Ироқ Марказий сайлов комиссиясига кўра, 7 мартга белгиланган парламент сайлови учун сайловолди кампаниясига старт бериш бир ҳафтага кечиктирилди.

Бунга Ироқ аппеляция судининг собиқ президент Саддам Ҳусайннинг Баас партияси ҳамда турли жиноятларга алоқадорликда гумон қилинган 500га яқин номзоднинг парламент сайловларида иштирок этишига жорий қилинган тақиқни бекор қилиши сабаб бўлди.

Ироқ ҳукумати аппеляция суди қарорини ноқонуний, дея атаб якшанба куни мазкур масалани парламентда муҳокама қилажагини маълум қилди.

Ироқ Мустақил сайлов комиссияси расмийси Ҳамдия ал-Ҳасайний сўзларига кўра, 7 феврал куни старт берилиши режаланган сайловолди кампанияси бир ҳафтага кечиктирилмоқда.

Бундан ташқари Марказий сайлов комиссияси вакиллари Олий суд ҳайъатига мурожаат қилиб, аппеляция суди қарорини кўриб чиқишни сўрадилар.
XS
SM
MD
LG