Линклар

logo-print

Лавров Теҳронни ҳамкорликка ундамоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров агар Теҳрон ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, БМТ Хавфсизлик кенгаши вакиллари Эрон масаласини муҳокама қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири бу ҳақда хавфсизлик масаласига бағишлаб Мюнхенда иш бошлаётган халқаро анжуман арафасида баёнот берди.

Лавров анжуман доирасида Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан учрашиб, ядровий дастур атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаётганини ҳам билдирди.

Россия ва Хитой Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар орасида Эронга нисбатан янги жазо чораларининг қўлланилишига қарши чиқиб келмоқда. Бироқ Лавровнинг сўнги баёноти расмий Москванинг Эронга нисбатан санкциялар қўлланилишига қарши эмаслигини намойиш қилмоқда.
XS
SM
MD
LG