Линклар

Айни шу сўз¸ шу тушунча ўзбеклар зеҳниятига ўрнашган¸ уларнинг нафақат ўз шахсий ҳаëти¸ балки жамиятдошларига муносабатини ҳам белгиловчи мезон бўлиб қолаëтган эсада¸ бу ҳақда жамоатчилик олдига чиқиб очиқ гапириш¸ у билан боғлиқ муаммоларни тилга олиш табу бўлиб қолаëтир..

Бу табу муаллифи эса¸ оддий ўзбекистонликлар эмас¸ балки ҳукумат ва унинг етагидаги оммавий ахборот воситалари бўлиб қолмоқда. Бу табу мавзуга қўл урган ижодкорга эса¸ давлат жазо машинаси бугун ўз ўлжаси сифатида шавқатсизларча ташланаëтганини кўриб турибмиз.

Айни кунларда "Бокиралик юки" деб номланган ҳужжатли филмни суратга олиб¸ жамиятдаги бу муаммони жамоатчилик эътиборига тақдим қилган таниқли ижодкор Умида Аҳмедова расмий Тошкент томонидан ўзбек халқи анъаналарини ҳақорат қилганликда айбланмоқда ва ҳафта давомида Аҳмедова иши юзасидан тергов тугаб¸ у судга оширилди.

Ҳали суд бу борада қарор бермай туриб эса¸ Ўзбекистон телевидениеси Умида Аҳмедова суратга олган "Бокиралик юки" ҳужжатли филмини жазавага тушиб қораловчи¸ муаллифни ўзбек урф-одатлари душманига чиқарувчи "меҳмон"ларга минбар берди.

Аслида¸ бокиралик билан боғлиқ муаммолар оддий ўзбеклар орасида аввал ҳам¸ бугун ҳам муҳокама қилинаëтган абадий мавзулардан бири эмасми? Бугун ўзича алоҳида қадриятга айланган бокираликни идеаллаштириш жамиятда янги-янги муаммоларга эшик очмаëтирми?

Бу саволларимиз¸ Сиз азиз муштарийни бугунги мавзуга олиб кириш учун ўртага ташланди. Бугун гаплашмоқчи бўлганимиз савол эса¸ будир:

Бокиралик ўзбек қизлари учун қандай юк¸ қандай маъсулият бу? Бокиралик янги муаммоларни келтириб чиқараëтган экан¸ жамият уларни очиқ муҳокама қилиши керакми¸ ëки уларни кўриб-кўрмаганга¸ эшитиб-эшитмаëтганда солиб юравериши керакми?

Бу савол билан дастлаб¸ кейинги саволимизга "Ҳа!" деб жавоб беришни ҳам инсон¸ ҳам ижодкор сифатидаги бурчи деб билганидан¸ бугун боши балоларга мубтало бўлаëтган Умида Аҳмедовага мурожаат қилдик.


Умида Аҳмедова¸ "Бокиралик юки" ҳужжатли филми муаллифи¸ таниқли фотограф ва кинотасвирчи:

Умида Аҳмедова
Биринчидан фильмнинг қаҳрамони ўзбек эмас¸ қрим татар. Бу фақатгина ўзбекларда эмас¸ балки аксар мусулмон мамлакатлари¸ хусусан Озарбайжонда¸ Кавказда¸ Қрим татарларида¸ қирғиз¸ қозоқларнинг жанубий вилоятларида бор. Нима дегани юк? Фильмни кўрган одам яхшилаб ўйлаб кўрсин. Емаган сомсасига пул тўлади¸ деган гап бор. Айтилмоқчики¸ Қашқадарëнинг¸ Сурхондарëнинг қайсидир қишлоқларида¸ ўша кинода бир аëл “Йўқ¸ бизларда бунақа нарса йўқ¸ масалан айтаман қилаверинглар¸ ўзингла билиб оласизлар деб” дейди. Қайсидир тоғнинг қайсидир қишлоғидаги одамлар шаҳардагиларга қараганда анча гуманний экан. Ишонч деган нарса бўлиши керак. Қўлини биров ушламаган қизлар нима сабабдан¸ ўзининг бокира эмаслигини билмайдику. Болалигида бир проблема бўлиб шунақа бўлганми. Бу физиологияку. Биласизми¸ бизнинг одамлар онгида бокиралик деган культ бор.

Мен буни яхши ҳам ëмон ҳам демайман¸ буни қилинглар¸ қилманглар дейишга ҳаққимиз йўқ. Балки бу яхшидир. Кўпчилик нотўғри тушунадида. Кўпчилик мени “Қизлар бокира бўлиши керак эмас” деган маънода айтаëтгандай тушунди. Аслида унақа эмас. Культ бўлса бўлаверсин. Яна 1000 йил култ бўлсин. Лекин “бир-бирингларга эҳтиëт бўлинглар” деган маъно бор.

Бу ерда фақат қизларга эмас¸ йигитларга ҳам қийин бўлиши мумкин. “Бу жуда интимний нарса¸ нозик нарса” деган маъно бор. Мен ўйлайманки¸ жамиятда қанақадир муаммо бўлса¸ бу муҳокама қилиниши керак. Масалан¸ бизда аëллар қўмитаси бор¸ шулар¸ умуман жамият бокира¸ покиза қизларни¸ мабодо қандайдир физиологик муаммо боис¸ бокира эмас¸ бўлиб чиқса¸ ҳимоя қилиши керакку! Мен бундан кўп йиллар олдин бир жойда ишлаганимда¸ жуда яхши ëш қиз бор эди. Шунақа яхши¸ шунақа одоб¸ ҳаëли эди. Аммо ҳар доим ғамгин бўлиб юрарди. Менга пичирлаб “Шунақа¸ ҳайдаб юборишган. Ҳаëти барбод бўлган” деб айтишган эди. Ҳар доим “Бу бечора қиз нима гуноҳ қилган экан” деб ўйлар эдим. Емаган сомсасига пул тўлаб қўйгани кўриниб турибдида. Биз нима сабабдан шунақа бўлганини билмаймизку. “Қиз чиқмади” деб ҳайдаб юборишган экан. Ҳаëтда шунақа воқеаларни кўрганман. Ўзбекистонда яшагандан кейин кўраманда. Ўзи ҳалиги қиз ҳаëтида бировга қарамаган қиз.

Мен қизиқиб Қашқадарë¸ Сурхондарëнинг қайсидир қишлоқларига борган эдим. Қизларга ишонишар экан. Ишониш керакку ахир. “Мана қолаверинглар” деб янга-панга қилмасдан чиқиб кетишар экан. Ўзлари ҳал қилиб олишадида энди уни. Гуманизм деган нарса бўлиши керакку. Йигит билан қизнинг тўйи бўлдими¸ бўлар ўша нарса вақти-соати келиб. Ўз ҳолига қўйинглар. Ҳамма уларнинг нима бўлган-бўлмаганлигини билиши шартми? Бир-бирига ўрганиб¸ бир-бирига кўнгил қўйиб ҳаëтга энди қадам қўяëтган ëш йигит-қизларку булар. Бу ерда яхшими¸ ëмонми деган гап йўқку. Балки яхшидир. Плюс томонлари жуда ҳам кўп. Филмда йигитлар ҳам қизлар ҳам руҳан ва жисмонан пок бўлиши керак деган гаплар бор. “Ҳўв¸ тез-тез бўл. Биз билишимиз керак” дейишнинг нима кераги бор? Бу инсонни ҳақорат қилишку! Мен бокиралик мавзуига¸ унга баҳо бериш мақсадида эмас¸ балки соф гуманизм¸ инсонийлик нуқтаи-назаридан ëндошдим. Бугун Ўзбекистон расмий идоралари¸ хусусан телевидение буни нега тескари талқин қилиб¸ жамоатчиликни менга қарши қайрамоқчи¸ мутлақ тушуна олмаяпман буни.



Гуласал Камолова¸ ўзбек қизлари муаммоларига бағишланган блог муаллифи¸ мустақил журналист:

Гуласал Камолова
Бугун Ўзбекистонда бокиралик ҳам қандайдир ўйинчоққа ўхшаб қолган. Номига¸ хўжакўрсинга бўлиб қолган кўпчилик учун. Мен “Ўзбек қизлари бокираликка умуман эътибор бермайди. Бу қизлар учун муҳим эмас” демоқчи эмасман. Ўзбек қизларини икки-уч гуруҳга бўладиган бўлсак¸ бир гуруҳ қизлар борки¸ улар ҳақиқий ўзбекона тарбия кўриб¸ бокираликка жуда ҳам эътибор беришади. 30 ëшга кирса ҳам¸ қари қиз бўлиб қолса ҳам бокиралигини сақлаб қоладики¸ бу ўша қиз учун муҳим. Яна бир гуруҳ қизлар борки¸ улар бокираликка эътибор бермайди. Яъни бу улар учун асосий мақсад эмас. Улар эркин юришади¸ ëқтирган инсони бўлса¸ бокираликка ҳам эътибор бермасдан¸ тўйдан¸ никоҳдан олдин¸ дейлик жинсий алоқага киришади. Никоҳ ҳам унчалик долзарб масала эмас. Эътибор беришмайди. Агар совчи келадиган бўлса¸ тўй бошланадиган бўлса¸ тўйдан икки-уч кун олдин гинекологга бориб бокиралигини 100-150 долларга тиклаш йўли билан турмушга чиқиб бахтли оила кечираëтган қизларнинг жуда кўпини биламан. Бунинг асосида ëлғон оила қуриш бўлади¸ бир-бировини алдаш бўлади.

Шу билан бирга ҳозирги ўзбек жамиятида йигитларнин ҳам фикри ўзгараяпти. Йигитлар бокиралигини олган қизлар анча вақт юриб¸ айнан 15-16 яшар бокиралиги бор қизларга уйланишга ҳаракат қилаяпти. Бокираликка ўзбек йигитларининг қарашини оладиган бўлсак¸ улар бокира қизлар кўп қолмаганини билишади. Қизларнинг операция билан бокираликни тиклаб ëлғон билан турмушга чиқаëтганини ҳам билишади. Айнан шунинг учун ҳозир 15-16 яшар қизларга талаб кучайган. Ўзбек йигити қизлар бокиралигини олиб эркин ҳаëт кечириши мумкин¸ у 15-16 яшар ҳеч ким билан юрмаган қизга уйланиб¸ яна ўз ҳаëтини давом эттиради. Асосийси бу ота-онаси учун қилинади. Ўзининг эгоистик нуқтаи-назари учун қилади. Эркакларда бокираликка эътибор кучли¸ аëлларда унчалик кучли эмас. 20 ëшга кирган қизнинг турмушга чиқиши қийин¸ чунки ўзбек жамиятида уни қари қиз ҳисоблашади. Шундан кейин “Тупурдим бокираликка. Турмушга чиқадиган вақт бўлиб қолса¸ операция қилдираман ва турмушга чиқавераман” деган қизлар жуда ҳам кўп.

Жамият буни очиқ гапириши керак. Жамият буни жуда яхши билади¸ лекин гапирмагани учун биров бир нарса деса “Бизда унақа эмас” деган фикр пайдо бўлади. Умида опанинг айнан шу мавзуни очгани тўғри бўлган. Шу нарсани битта одам кўрсатиб бериши керак эди. Ҳозир Ўзбекистон каналларини кўрсангиз аëллар чиқиб “Бокиралик бизга керак. Бошқа-бошқа” дейди. Лекин уларнинг гапини ким эшитади. Уларнинг гапини қизларнинг ота-онаси эшитади. Аммо улар қизларига ҳозир таъсир кўрсата олмайди. Чунки жамиятда қизлар ҳозир жуда ҳам эркин бўлиб кетган. Ота-онанинг тарбияси қанчалик бўлмасин¸ бокиралиги борми ëки йўқми таъсир қила олмайди. Қиз болалар ота-онасига билдирмасдан бокиралигини йўқотиб¸ тўйдан олдин ўртоқлари билан операция қилдириб бокиралигини тиклаб турмушга чиқиб кетаяпти.


Мўътабар Аҳмедова¸
ўтмишда геолог олима¸ бугун мусулмон ва муслималар ҳақларини ҳимоя қилаëтган ҳуқуқ фаоли:

Диний томондан қарайдиган бўлсак¸ нафақат Исломда бошқа динларда ҳам бу яширин ҳолатда. Бу аëлларнинг физиологик ҳолатига боғлиқ нарса бўлади. Бокиралик қизлар маънавиятини белгиловчи асосий омиллардан биттаси ҳисобланади. Ҳозир бизнинг жамиятда ким қанақа тушунади буни? Эмансипация бўладиган бўлса¸ демак¸ жамият эркинликка бериладиган бўлса¸ жамият бузилади. Жамият бутунлай номутаносибликка юз тутади. Аëлларнинг бокиралиги оила қуришнинг асосий омилларидан¸ оила эртаси учун энг катта рол ўйнайдиган нарса. Бу жамиятдаги мутаносибликни сақлаб қолувчи омил. Бокиралик нима учун ўзбек қизларига юк бўлади? Бу ҳеч қанақасига юк эмас. Бу табиий ҳолат. Бокиралигини йўқотди¸ деган нарса ўзбек қизларида кейинги 20 йил ичида ниҳоятда ривожланиб кетди. Бокираликни йўқотди дегани бу фоҳиша деган сўз.

Ҳозир бу қизларнинг ўзида ҳам ҳеч орияти йўқку. Илгариги қизларда орият шунақа кучли бўлганки¸ янга тушунтира бошлаганда қабул қилиши қийинроқ бўлган. Ҳозирги ëшлар бемалол. Чунки телевидение¸ мана ҳозир қўл телефонлари чиққан. Буларда ифлос¸ фаҳш нарсалар бемалол кўрсатилади. Телевидение¸ техника ҳозир мана шунақа фаҳш ишларни тарбиялаяпти. Ўша пайтда йигитларда ҳам орият кучли бўлган. Биласизми¸ буни муҳокама қилиш керак бўлиб қолди. Бу оғир¸ ниҳоятда долзарб масалага айланиб қолди. Бунинг учун биринчи навбатда телевидениени йўқотиш керакка ўхшаб қолди. Буни йўқотишнинг иложи йўқ¸ лекин ҳозир шунақа ифлос¸ кечирасиз бу сўзни ишлатмасдан иложим йўқ¸ нарсаларга блок қўйиб ташлаш керак бўлаяпти. Бу жамиятни бутунлай маънавий издан чиқариб бўлди. Мен ташқи дунëни гапираëтганим йўқ. Мен ўз кўзим кўриб турганимни гапираяпман. Ҳозирги пайтда нисбатан сақланиб қолган Тошкентнинг Эски шаҳри. Хадрадан нариëққа ўтдингизми¸ ҳеч нарса топа олмайсиз. Ҳаммаси очиқ. Кўчада бемалол. Қучоқлашиб¸ ўпишиб¸ кечирасиз айтишга мажбурман¸ скамейкада ўтирганини кўрасиз. Мана ҳозир бизларда булут. Булутнинг орасида сал панароқ жой бўлса бўлди. Жамият йўқ ҳозир. Чунки жамиятни бошқарувчи куч керак. Ҳамма ëқда хаос. Ҳеч ким ҳеч нарсани бошқараëтгани йўқ. Биз ҳозирги ҳукуматни қаттиққўл деймиз. Қаттиққўллик фақатгина Исломга қарши. Бу қаттиққўллик эмас¸ аслида зулм. Зулм остида безорилик¸ фоҳишалик¸ ҳамма нарса ривожланиб кетаяпти. Шунинг учун бу масала жуда долзарб масалада турибди. Маънавият масаласида жуда қаттиқ курашиш керак бўлаяпти. Мен яқинда собиқ давлат ходимларидан бири билан шу ҳақда гаплашиб ўтирганимизда¸ “Энди нима қилиш керак? Ҳаддан ташқари бузилиб бўлди жамият” деганимда¸ “Опа¸ моддий йўқотишларнинг ўрни тўлади. Чунки бизларнинг ўзбек халқи жуда меҳнаткаш. Лекин маънавиятни энди 100 йилда ҳам тиклай олмаймиз” деди.


Муҳаммадсолиҳ Обутов¸ Тўрткўлдаги "Аламли ота" масжидининг собиқ имоми¸ ҳозирда хорижда яшаëтган диндор:

Муҳаммадсолиҳ Обутов
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иффатни сақлаш аëл киши учун¸ бўлиб ҳам турмуш қурмаган қизлар учун ортиқча юк бўлмаслиги керак. Пайғамбар алайҳиссалом “Ал ҳаяу минал ийман” деганлар. Ўзининг енгилтаклиги туфайли бокираликдан ажралиб қолиши тўғри эмас. Аммо бу нарса Исломда асосий мазмун касб қилмайди. Покиза аëл бўлса¸ турмуш қурган бўладими¸ бошқа бўладими¸ мана эсланг¸ пайғамбар алайҳиссалом Хадича онамизга уйланганларида Хадича онамиз 40 ëшда эдилар. Хадича онамизнинг аввалги эридан бўлган иккита боласи ҳам бор эди. Демоқчиманки¸ бокира қизни олишлиги ва у нарса шарт қилиб қўйилишлиги бирламчи масала ҳисобланмайди. Буни Ислом шариати талаб қилмайди. Уйланмаган йигит турмуш кўрган аëлга уйланиши ëки аксинча бўлиши мумкин. Инсон ўша нарса туфайли камситилган ҳисобланмайди. Ўзи Исломда бу нарса аниқ талаб қилинмайди. Уйланмаган йигит бирорта турмуш кўрган аëлга уйланса¸ у йигит ўзбеклар маҳалласи наздида камситилган ҳисобланади. Бу гапирилмаса ҳам умуман бор нарса. Аслиди бу Исломда бор нарса эмас¸ Ислом бундай нарсалардан баланд туради. Бу нарса Исломда бахтли¸ бахтсиз¸ яхши¸ ëмон деган ўлчовларга мезон бўла олмайди.

Биласизми жамиятнинг ҳозирги ҳолати умуман ислоҳга муҳтож. Исломий тарбиянинг йўқлиги¸ ҳаëтнинг қийинчилик муаммоларининг кўплиги мана шунақа бузуқликларга сабаб бўлаëтганлиги бор нарса. Қизларнинг бошқаси билан яшаб юриб¸ яна қандайдир йўллар билан қиз бола бўлиб эрга тегиб кетиши жамиятимизнинг фожиаси. Бу ўзига яраша йигитларимизнинг ҳам фожиаси. Бузуқ аëлни бузуқлик қилар экан ҳеч насра билан оқлаб бўлмайди. Ўзи олдин қизлардан покликни талаб қилаëтган йигитларнинг аҳволини бир ўрганайлик. Улар қандай? Улар шу пайтгача бирорта қизни кўрмаган¸ бирорта қизнинг қўлини ушламаган йигитмиканки¸ хотинидан бокираликни талаб қилса? Ҳақиқатан бу жуда катта муаммо. Муаммонинг илдизини топиш¸ уни баратарф қилишнинг ўзи қийин масала. Йигитлар ҳам шу аҳволда. Улар ҳам кўп қизлар билан юрган¸ кўп қизлар билан ëтиб турган. Кейин эса хотинидан бокира бўлишни талаб қилади. Ўзи бунга бу ҳолда маънавий ҳаққи ҳам бўлмайди¸ чунки ахлоқий мезонлар бузилган. Ана шу ҳолатда бир-бирига мос ҳолат. Бу нарсани гапириш¸ муҳокама қилиш яхшию¸ ана шу муаммога жавоб топиш¸ ислоҳ қилиш керакда. Афсус¸ бир муаммони кўтариб чиқиш у ечилиб қолди дегани эмасда.

Зуҳра Исмоилова¸ тошкентлик врач-гинеколог:

Тошкентлик мутахассис ўз сурати эълон қилинишини истамади.
Мен бу масалани бугунги жамият учун жуда муҳим¸ деб биламан. Зотан муаммо илдизлари бизнинг ўтмиш анъаналаримиз ва зеҳниятимизга бориб тақалади. Аммо жамият учун¸ менинг назаримда¸ айнан тана аъзосининг бир қисми ўзича бир қадриятга айланиши нотўғри¸ деб биламан.

Инсоният¸ одамлар¸ жамият доимий ривожланиш¸ доимий эволюция босқичида. Ўзбеклар ҳам бу жараëндан четда эмас. Биламан¸ ўзбекларнинг аксарияти учун одамлар¸ қўни-қўшни¸ нима дейди¸ деган савол жавоби ўта муҳим. Аммо ўзбек жамияти қанчалик консерватор бўлмасин¸ мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб¸ сизга бокираликка муносабатнинг ҳам аста-секин ўзгариб бораëтганини айтишим мумкин. Бугунга келиб¸ кўпчилик¸ айниқса ëш қизлар учун бокиралик ҳамма нарсани¸ уларнинг бутун тақдирини белгиловчи "сеҳрли аъзо" бўлмай қолди. Ҳар қалай¸ мен ўз кузатишларимдан шундай хулосага келаяпман.

Менимча¸ бугун Ўзбекистонда эркак ва аëл ўртасидаги муносабатлар моҳиятига бир жиддий қараб қўйиш керак. Эркакларга исталган сондаги аëл билан жинсий алоқада бўлиш ва бунинг ортидан ўз хотини¸ ëки кўп ҳолларда бўлажак хотинига ҳам руҳий¸ ҳам жисмоний¸ мен турли касалликларни назарда тутаяпман¸ зиëн еткизиш мумкин ва жамият бунга жуда оддий ҳол деб қарайди. Аммо қиз бола бокиралигидан ажраб қолса¸ унинг бутун авлод-аждоди иснодга қолади. Мен бу билан бокира бўлиб турмуш қуришга қаршиман¸ демоқчи эмасман. Бунинг¸ ҳеч шубҳасиз¸ жуда кўп яхши томонлари бор. Аммо эркак ва аëл¸ бўлажак эр ва хотин оиланинг покизалиги¸ унинг шаъни ва эътибори масаласида маъсулиятни бирдек зимамсига олиши керак. Бокиралик эса¸ бу муносабатлардаги белгиловчи жиҳат бўлиши керак эмас¸ деб ўйлайман.

Мен ҳам онаман¸ мен ҳам ўғил ўстираяпман. Эрта-бир кун ўғлим ўзига қайлиқ танлар экан¸ унинг бокира ëки бокира эмаслиги мен учун мутлақ рол ўйнамайди¸ деб ҳозирданоқ айта оламан. Келиним бокира чиқадими¸ йўқми¸ деб тонггача ëшлар кирган хона эшигига пойлоқчи янгалар қўймайман¸ деб айта оламан. Зотан¸ оила¸ эр-хотин муносабатлари учун бокираликдан муҳимроқ нарсалар жуда кўп.



Азиз муштарий!

Бу масалада Сиз қандай фикрдасиз:

Бокиралик ўзбек қизлари учун қандай юк¸ қандай маъсулият бу? Бокиралик янги муаммоларни келтириб чиқараëтган экан¸ жамият уларни очиқ муҳокама қилиши керакми¸ ëки уларни кўриб-кўрмаганга¸ эшитиб-эшитмаëтганда солиб юравериши керакми?

Мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG