Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

Ўзбекистонлик судланувчи Прага маҳкамасидан қочишга уринди


Чехия телеканаллари Ҳусниддин Шодиевнинг қочиш уринишини муҳим янгиликлардан бири сифатида намойиш этишди.
Чехия телеканаллари Ҳусниддин Шодиевнинг қочиш уринишини муҳим янгиликлардан бири сифатида намойиш этишди.

Криминал хроникада ҳам кўп учрамайдиган бундай ҳодисага асли бухоролик¸ Чехияга ўқиш мақсадида келиб¸ кўп ўтмай қотилликка қўл урган 25 ëшлар атрофидаги Ҳусниддин Шодиев қўл урди. Шундан сўнг Чехия адлия тизими учун бу ўзбекистонлик ўта хавфли жиноятчилар сафидан жой олди.

Прагада ваҳший қотилликда айбланиб, судга тортилган тўрт ўзбекдан бири чоршанба куни маҳкама биносидан қочишга уринди.

Бу ҳақда Прага шаҳар суди матбуот вакили Мартина Лҳотакова Озодлик мухбирига маълум қилди.

- Судланувчи Ҳусниддин Шодиев маҳкама залига қўриқчилар қуршовида олиб келинаётган пайт қочишга уринди ва қўриқчилар вақтида чап бериб уни тўхтатиб қолишди. Ҳеч кимга шикаст етгани йўқ, деди Мартина Лҳотакова.

Прага судида қотиллик айби бўйича иши кўрилаётган тўрт ўзбек шаҳарнинг Панкрац қамоқхонасида ушлаб турилибди.

Қамоқхона валкили Ярослав Долейшининг билдиришича, қочишга уринган судланувчини тўхтатиб қолиш қўриқчилар учун осон бўлмаган.

Қочишга уринган ўзбекистонлик судланувчи ўта агрессив ва ҳар нарсага тайёр бўлган.

- Судланувчилар маҳкама биносига олиб келинаётган пайт улардан бири ҳожатхонага боришни исташини айтади ва шундан кейин унинг бир қўлидан кишан ечилади ва ҳожатхонага олиб борилади. Шундан сўнг бир қўлидан кишан ечилган судланувчи ёнида турган икки қўриқчидан бирига мушт туширади ва қочишга уринади. Қўриқчи усталик билан уни оёғидан чалиб ерга йиқитади ва шу тариқа қочиш олди олинади, дейди Ярослав Долейши.

Кейинчалик полицияга очиқлаган кўрсатмасида Ҳусниддин Шодиев қочиш учун қўриқчини қуролини қўлга киритиб уни ўлдиришга ҳам тайёр бўлгани ҳақда билдирган.

- Бу шахс ўта хавфли жиноятда айбланиб судга тортилган. Ҳозир полиция ўзбекистонликнинг қочишга уриниш ҳатти-ҳаракати бўйича ҳам тергов олиб бормоқда, дейди Прага шаҳар суди матбуот вакили Мартина Лҳотакова.

Ўзбекистонлик судланувчиларнинг Прагада маҳкама биносидан қочишга уриниши биринчи марта кузатилаётгани йўқ.

-Ўтган йили октябр ойида ўзбекистонлик судланувчилар қуролли ҳужум билан қочишни режалаганликлари ҳақида хабар топганимиздан сўнг улар устидан судни Олий суд биносида ўтказишга қарор қилган эдик, дейди Мартина Лҳотакова.

Олий суд биносига судланувчилар Панкратц қамоқхонасидан ертўла орқали олиб ўтилади.

-Бу ертўла орқали энг хавфли жиноятчилар олиб ўтилади. Хавфсизлик нуқтаи назардан бу ўзбеклар устидан маҳкама келаси сафар ҳам шу ерда бўлади, деди Мартина Лҳотакова.

Ўзбеклар тарафидан қотиллик содир этилиши Чехияда биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Аввалроқ, Прага шаҳар суди бошқа бир ўзбекни Беларус фуқаросини ўлдириб мурдани таҳқирлашда айбдор деб топган ва уни 13¸5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Суд хулосасида айтилишича, Шаҳзод Мақсудов исмли ўзбекистонлик 2008 йилнинг август ойида Праганинг Ҳостиварж туманидаги ётоқхоналардан бирида Беларус фуқаросини ўлдирган.

Жиноят изини яшириш мақсадида Мақсудов жасадни парчалаб, Праганинг турли жойларидаги ахлат қутиларга ташлаб кетган.

Украиналик фоҳишани вахшийларча ўлдирганлик ва таъмагирлик айблари бўйича Панкрац турмасида ушлаб турилаётган Ҳуснидин Шодиев ва яна уч нафар ўзбек юзасидан суднинг қандай ҳукм чиқариши номаълум.

Мартина Лҳотакованинг билдиришича, улар устидан маҳкама март ойига қолдирилган.
XS
SM
MD
LG