Линклар

НАТО афғон ҳарбийлари малакасини оширмоқчи


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро альянсга аъзо давлатларни афғон хавфсизлик кучлари малакасини оширишга кўмаклашиш мақсадида Афғонистонга ўз мутахассисларини юборишга чақирди.

Расмуссен чақириғи НАТО Мудофаа вазирларининг Истанбулда ниҳоясига етаётган учрашуви чоғида янгради.

- Бугун мен Халқаро хавфсизлик кучлари сафига қўшилган 44 давлатни ҳарбийлар малакасини ошириш миссиясига қандай ҳисса қўша олиши, керак бўлса у ерга ўз мутахассисларини юборишга чақирдим, деди НАТО Бош котиби.

Истанбул йиғинида қатнашган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистондаги халқаро кучлар орасидаги йўқотишларни камайтириш мақсадида Вашингтон Афғонистонга қўшимча ҳарбий техника ва асбоб-ускуна етказиб беришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG