Линклар

logo-print

Германия Эронни ҳамкорликка ундамоқда


Германия Мудофаа вазири Гуидо Вестервелле Эроннинг ўз уранини хорижга юборишга рози бўлганини “яхши бошланиш”, дея атаб, Теҳроннинг бу масалада ҳаракатларни давом эттириши лозимлигини таъкидлади.

Германия Мудофаа вазири бу ҳақда хавфсизлик масалаларига бағишлаб Мюнхен шаҳрида ўтказилаётган халқаро анжуман чоғида маълум қилди.

-Ядровий дастур масаласида Германия Эронга қўл узатишда давом этмоқда, бироқ бизнинг бу ҳаракатларимиз ҳануз жавобсиз қолмоқда,-деди Гуидо Вестервелле.

Германия Мудофаа вазири, шунингдек, Эрон Ташқи ишлари вазири Манучехр Муттақийнинг жума куни қилган нутқи Берлин қарашларини ўзгартира олмаганини қўшимча қилди.

5 феврал куни Мюнхен анжуманида чиқиш қилган Муттақий Эрон уранини қайта ишлаш учун хорижга юбориш борасида Ғарб давлатлари билан келишув имзолашнинг яхши истиқболларини кўраётгани ҳусусида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG