Линклар

Эрон янги ракеталарни ишлаб чиқари бошлади


Эронда янги турдаги ракета мосламалари ишлаб чиқарувчи иккита корхона ишга туширилди.

Корхоналарни ишга тушириш маросимида мамлакат Мудофаа вазири Аҳмад Воҳидий ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.

Эрон телевидениеси тарқатган хабарга кўра, янги корхоналарда вертолётларга қарши ишлатиладиган “Qaem” ҳамда ер-ер русумдаги “Toofan-5” ракеталари ишлаб чиқарилади.

Бундан бир неча кун аввал эса Эронда сунъий йўлдошни фазога чиқара оладиган ракета синовдан ўтказилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG