Линклар

Карачи: портлаш қурбонлари сони ортмоқда


Покистоннинг Карачи шаҳрида жума куни содир этилган икки портлаш оқибатида нобуд бўлганлар сони 31 кишига етди.

Ҳукумат Карачидаги портлашлар учун масъулиятни Толибон ҳамда “Ал-Қоида” жангарилари зиммасига юкламоқда. Жума куни мотицикл бошқараётган шахс ўзини шиа зиёратчилари кетаётган автобус олдида портлатиб юборди. Тан жароҳати олган фуқаролар келтирилган шифохона ёнида иккинчи портлаш содир этилди.

Бугун Карачида портлаш қурбонларидан 20га яқини дафн қилинди. Ҳукуматнинг аҳоли хавфсизлигини таъминлай олмаётганига норозилик тариқасида Карачи бўйлаб кўплаб савдо дўконлари бугун очилмади.
XS
SM
MD
LG