Линклар

logo-print

Афғон чегарачилари ёш болаларни отиб қўйди


Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат чегарачилари Спин Болдақ шаҳрида етти нафар мактаб ўқувчисини отиб қўйган.

Полиция бошқармаси раҳбари Абдул Розиқ сўзларига кўра, чегарачилар жума куни эрта тонгда ўтин териб юрган болаларни жангарилар билан адаштириб, уларга қарата ўт очган. Айтилишича, мактаб ўқувчиларини отиб қўйган ҳарбийлар қўлга олинган ва ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.

Спин Болдақ шаҳри Афғонистоннинг Покистонга яқин чегара ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида тез-тез отишмалар бўлиб туради.
XS
SM
MD
LG