Линклар

Украина сайловга тараддуд кўрмоқда


Украина 7 феврал куни ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи даврасига тараддуд кўрмоқда.

Жума куни президентликка даъвогарлик қилаётган икки номзод Бош вазири Юлия Тимошенко ва мухолифат етакчиси Виктор Янукович Киевда ўз тарафдорлари билан намойиш ўтказдилар.

Виктор Янукович сайловнинг иккинчи даврасида ғолиб чиқишини таъкидлаб, 2004 йилги Зарғалдоқ инқилобидан сўнг ҳокимиятга келган Бош вазир унинг ҳамкорлари Украина халқига берган ваъдалари устидан чиқа олмаганини билдирди.

-7 феврал куни Зарғалдоқ даврининг сўнги куни бўлади. Зарғалдоқчиларнинг беш йил давомида ҳокимиятда бўлгани Украина халқини бундан буёғига бундай яшаб бўлмасликка ишонтирди. 17 январ куни Украина халқининг аксари зарғалдоқчилардан ҳолис бўлган янги Украина учун овоз бердилар,-деди Виктор Янукович.

Бош вазир Юлия Тимошенко ҳам Киевда ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан, мамлакат халқини бирлашишга чақирди.

-Бундан буёғига ҳеч ким бизни бўла олмаслиги, бир-биримизга душман қилиб қўймаслиги ҳамда фуқароларимиз ва давлатимиз бирлигини сақлаб қолишни сўраб мен Худога илтижо қилмоқдаман,-деди Юлия Тимошенко.

Ўз нутқида Тимошенко рақиби Януковични яна бир бор сайлов олдидан овозларни соҳталаштиришга уринаётганликда айблаб, жиддий
қонунбузарчиликларга йўл қўйилгудек бўлса оммавий намойиш ўтказиш билан тахдид қилди.
XS
SM
MD
LG