Линклар

logo-print

Рус денгизчилари қароқчиларни қўлга олди


Россия денгиз қўшинлари Сомали қирғоқларига яқин ҳудудда бортида етти нафар қароқчи бўлган қайиқни қўлга киритгани ҳусусида хабар тарқатди.

Россия ҳарбийларига кўра, қароқчилар юк кемасига ҳужум қилаётган маҳал қўлга олинган. мазкур воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Сомали қароқчилари ўтган йил давомида Аден кўрфазида ўндан зиёд юк кемаларини гарровга олиб, кейинчалик товон пули эвазига озод қилди.

Қудратли давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия ва қатор Европа давлатлари қароқчиларга қарши кураш мақсадида Аден кўрфазига ўзининг жанговар кемаларини юбордилар.
XS
SM
MD
LG