Линклар

Украинада президентлик сайловининг иккинчи давраси бўлиб ўтмоқда


Президентлик учун мамлакат Бош вазири Юлия Тимошенко ва мухолифат етакчиси Виктор Янукович ўзаро куч синашмоқдалар.

Сайловнинг 17 январ куни ўтказилган биринчи босқичида Янукович рақиби Тимошенкодан кўра 10 фоиз кўпроқ овоз тўплашга муяссар бўлган.

Cайлов арафасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Януковичнинг иккинчи давра сайловда ҳам ғалаба қозониш имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Маҳаллий вақт билан соат 11 қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг қарийб 15 фоизи сайловда иштирок этгани хабар қилинди.

Озодлик радиосининг Украинадаги муҳбирига кўра, овоз бериш жараёни давомида жиддий қонунбузарчиликлар ёки овозларни сохталаштириш уринишлари ҳозирча кузатилмаган.

Ҳар иккала номзод сайловолди кампанияси чоғида бир-бирини овозларни сохталаштиришга уринаётганликда айблади. Юлия Тимошенко, ўз навбатида, бугунги сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликка йўл қўйилгудек бўлса, оммавий норозилик намойишлари ўтказиш билан таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG