Линклар

"Катта еттилик" Ҳаити қарзларидан воч кечди


Саноати тараққий этган етти давлат молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарларининг Канадада бўлиб ўтган икки кунлик учрашуви ниҳоясига етди.

Учрашув қатнашчиларига кўра, глобал иқтисод молиявий бўҳрон таъсиридан қутулиб, ўзига кела бошлаган, бироқ ҳукуматлар томонидан молиявий секторга кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиш ҳозирча бир оз эрта.

Бундан ташқари, катта еттилик давлатлари январ бошида кучли зилзиладан жиддий зарар кўрган Ҳаитининг ташқи қарзларидан воз кечишга келишиб олдилар.

12 январ куни Ҳаитида рўй берган кучли зилзила оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 200 мингдан зиёд киши нобуд бўлган, 300 мингга яқин фуқаро тан жароҳати олган, камида бир ярим миллион киши эса бошпанасиз қолган.
XS
SM
MD
LG