Линклар

logo-print

Оқилов Мирзиёевга жавоб хати йўллади


Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилиши масаласини Ўзбекистон томони билан муҳокама қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳақда Тожикистон Бош вазири Оқил Оқиловнинг ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга йўллаган жавоб мактубида айтилади.
Тожикистон Бош вазирига кўра, Роғун ГЭСи қурилишида экология, сув баланси ва техноген авариялар тахдиди билан боғлиқ барча масалалар Тожикистон ҳукумати томонидан инобатга олинмоқда ва бу каби лоийҳаларнинг амалга оширилиши халқаро нормаларга қатъийян риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

"Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилиши билан боғлиқ барча масалаларни Ўзбекистон билан муҳокама қилишга тайёр ва шу мақсад билан яқин келажакда Ўзбекистон ҳукумати делегациясини Душанбеда қабул қилишга розилик беради", дейилади Оқил Оқиловнинг мактубида.

Жорий ҳафта бошида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Оқил Оқиловга хат йўллаб, Роғун ГЭСи лойиҳаси халқаро экспертизадан ўтказилиши зарурлигини яна бир марта таъкидлаган эди.

Мирзиёев қурилажак Роғун ГЭСи Амударё сувининг ҳажми ва оқиш режимига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда янги ГЭСнинг сейсмик ҳудудда барпо қилинаётгани техноген аварияларга олиб келиши мумкинлиги хусусида хавотир билдирган эди.
XS
SM
MD
LG