Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод баёноти танқидга учради


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод мамлакатнинг Атом энергияси бўйича агентлигига уранни тўйинтириш ишларини бошлаш тўғрисида топшириқ берди.

Лазер технологияларига бағишлаб Теҳронда ўтказилаётган анжуманда чиқиш қилган Аҳмадийнажод 20 фоизгача тўйинтирилган уран мамлакат эҳтиёжи учун етарли бўлишини таъкидлади.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Аҳмадийнажод баёнотини кескин танқид қилиб, Теҳронга нисбатан санкцияларни кучайтириш чақириғи билан чиқди.

Буюк Британия ва Германия ҳукуматлари ҳам Теҳронни уранни тўйинтириш ишларини бошлаб юбориш оқибатларидан огоҳлантирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция вакиллари 5 феврал куни Теҳрон ядровий дастурини муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG