Линклар

logo-print

НАТО бош котиби ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқчи


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳарбий альянс бўйича иттифоқчиларини глобал хавфсизлик борасида Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Якшанба куни Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик анжуманида нутқ сўзлаган жаноб Расмуссен Шимолий Атлантика ҳарбий уюшмаси хавфсизлик соҳасида бошқа геосиёсий ўйинчилар иштирокисиз самарали фаолият олиб бора олмаслигини қайд этди.

Шунингдек, НАТО раҳбари Хитой, Россия ва Ҳиндистонни Афғонистонда вазиятни жиловлаш ишларида фаол қатнашишга чақирди.

Мюнхен анжуманида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG