Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:48

Янукович сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди


Мухолифат вакили Виктор Янукович сайловларнинг расмий натижаларини кутиб ўтирмай, ўзининг сайловда ғолиб бўлганини билдирди.
Мухолифат вакили Виктор Янукович сайловларнинг расмий натижаларини кутиб ўтирмай, ўзининг сайловда ғолиб бўлганини билдирди.

Экзит-полл натижаларига кўра, Украинадаги президентлик сайловларида иштирок этган номзод Виктор Янукович овозларнинг 48.5 фоизини, унинг рақиби Юлия Тимошенко эса 45.7 фоизини қозонишга муваффақ бўлолган.

Украина мухолифати раҳбари Виктор Янукович мамлакатда якшанба куни ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққанини эълон қилди.

- Мен барчани, бутун Украина халқини сайловдаги ғалаба билан қутлайман, деди Янукович.

Президент Виктор Юшченконинг биринчи босқичдаги мағлубияти ортидан бош вазир Юлия Тимошенко ва Украинанинг регионлар партияси раҳбари Виктор Янукович якшанба куни президентлик лавозими учун беллашди.

Экзит-полл натижаларига кўра, Янукович овозларнинг 48.5 фоизини, унинг рақиби Тимошенко эса 45.7 фозини қозонган.

- Ўйлайманки, биз мамлакатни бирлаштириш сари биринчи қадамни қўйдик, деди Виктор Янукович экзит-полл натижалари эълон қилиниши ортидан ўз тарафдорларига қарата қилган чиқишида.

59 ёшли собиқ коммунист Янукович ўз тарафдорларига қарата украин тилида эмас, балки рус тилида мурожаат қилгани Москва билан яқинлашишга у тарафдан қилинган бир ишора сифатида кўрилди.

Бироқ Януковичнинг рақиби бош вазир Юлия Тимошеко мағлубиятини тан олмоқчи эмас.

Аввалроқ Тимошенко хоним ўз тарафдорларини ҳар бир овоз учун курашишга чорлаган эди.

- Охирги овозлар санаб бўлинмас экан, сайлов натижалари ҳақида гапиришга эрта. Аминманки, Европа Иттифоқи томон интилувчи демократик, кучли Украина учун овоз берганлар кўпчиликни ташкил қилади, деди Тимошенко.

Айни пайтда Украина пойтахтидаги майдонларда ҳар иккала номзод тарафдорлари ўз чодирларини тикканлар. Тарафдорлар бу ерга овоз бериш натижаларини ҳимоя қилиш учун келганлар.

Тимошенко хоним аввалроқ сайловларда мағлуб бўлгани тақдирда ўз тарафдорларини кўчаларга олиб чиқиш билан пўписа қилган эди.

Якшанба кунги овоз беришда сайловчиларнинг фаоллиги 68 фоизни ташкил қилган.

Сайловнинг тўлиқ натижалари душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG