Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга газ узатишни қисқартирди


“Тожиктрансгаз” очиқ ҳиссадорлик жамиятидан олинган маълумотларга кўра, “Ўзтрансгаз” ширкати 7 феврал куни Тожикистонга табиий газ узатишни 60 фоизга қисқартирган.

“Тожиктрансгаз” вакиллари сўзларига кўра, Ўзбекистон томони газни нима учун камайтиргани ҳақида маълумот бермаган.

- Шартнома имзолаш пайтида бизга қанча газ керак бўлса, улар шунча узатишга тайёр эканликларини айтгандилар. Бу ерда ҳеч қанақа муаммо йўқ. Шартномага мувофиқ, газ пулини биз олдиндан тўлаб туришимиз шарт эди ва биз пулни олдиндан тўлаб қўйган эдик. Бироқ Ўзбекистон томони нима учун газ ҳажмини қисқартиргани бизга номаълум, дейди “Тожиктрансгаз” корхонаси вакили Фаридун Муҳиддинов.

Тожикистонлик мутасаддиларнинг айтишларича, Ўзбекистон табиий газ ҳажмини камайтиргани оқибатида мамлакатдаги бир қатор йирик ширкатлар фаолияти ҳам тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG