Линклар

Ҳамас етакчиси Москвада сўзлашувлар ўтказди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати етакчиси Холид Мишъал билан сўзлашувлар ўтказди.

Москва сўзлашувларида Ҳамас ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатҳ фракциясини муросага келтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган ой Фатҳ етакчиси Маҳмуд Аббос ҳам Москвада Россия ҳукумати расмийлари билан сўзлашувлар олиб борган эди.

Ҳамас ҳаракати Фаластиннинг Ғарбий минтақасини назорат қилади, Ғарбий соҳил эса Фатҳ фракцияси назорати остида қолмоқда.

АҚШ ва ЕИ Ҳамасни терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхатига киритган бўлса, Россия узоқ вақтдан буён Ҳамас билан расмий даражада сўзлашувлар ўтказиб келади.
XS
SM
MD
LG