Линклар

Ўзбеклар ўлими тафтиш қилинмоқда


Краснодар вилоятида 11 нафар ўзбек муҳожирининг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги Ейск шаҳар тергов бошқармасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

5 феврал куни овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ўзбекистонлик 11 нафар меҳнат муҳожири Ейск шаҳар шифохоналаридан бирига ётқизилди. Ўзбекистон фуқароларидан икки нафари кейинчалик шифохонада вафот этди. Айтилишича, ўзбек муҳожирлари Ейск шаҳрининг марказий ахлатхонасида истиқомат қилган ва уларнинг шу ерда тайёрланган овқатдан заҳарлангани аниқланган.

Айни пайтда Ейск шаҳар тергов бошқармасига кўра, ўзбекларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодекси 109 моддасининг 3-банди бўйича жиноий иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG