Линклар

Эронда яна бир ислоҳотчи қамалди


Эрон суди Теҳрондаги намойишларга алоқадорликда айбланган собиқ амалдорга олти йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, ислоҳотчи Муҳсин Аминзода ноқонуний йиғинларда иштирок этганлик, Эрон хавфсизлигига путур етказишга уринганлик ҳамда Ғарб агентликларига берган интервьюсида Ислом республикасига қарши ташвиқот қилганликда айбдор деб топилган.

Аминзода Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг яқин сафдошларидан биридир.

Шунингдек кеча, Эронда оммавий намойишлар ўтказишни режалаганликда гумон қилинган етти шахснинг ҳибсга олингани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG