Линклар

Афғонистонда хорижлик ҳарбийлар нобуд бўлди


Афғонистон жанубида рўй берган портлаш оқибатида Буюк Британиянинг икки аскари нобуд бўлди.

Британия Мудофаа вазирига кўра, ҳарбийлар якшанба куни Ҳелманд вилоятининг Сангин туманида рўй берган порлашда нобуд бўлган.

Бундан бир оз аввал Швеция Мудофаа вазирлиги ҳам Мозори Шариф шаҳри ёнида содир этилган ҳужумда швециялик икки ҳарбий нобуд бўлганини эълон қилди.

Ассошиэйтид пресс агентлигига кўра, жорий йил бошидан буён Афғонистон бўйлаб рўй берган тўқнашувларда халқаро кучларнинг жами 61 аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG