Линклар

Эрон режасини яна ўзгартирди


Эрон ўз уранини тўйинтиришга оид режаси хусусида Атом энергияси халқаро агентлигига расман маълумот етказди.

Бу ҳақда Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги вакили Али-Асғар Султоний телевидение орқали қилган чиқишида маълум қилди.

7 феврал куни Эрон ҳукумати 9 февралдан бошлаб кам тўйинтирилган уранни 20 фоизга тўйинтиришни бошлаши хусусида эълон қилди.

Бугун Парижда учрашадиган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ва Франция президенти Николя Саркози Эронга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга чақирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG