Линклар

Украина президент сайловида Янукович олдинда бормоқда


Украина мухолифати етакчиси Виктор Янукович якшанба куни ўтказилган президент сайловининг иккинчи даврасида пешқадамлик қилмоқда.

Украина Марказий сайлов комиссияси овозларнинг қарийиб 97 фоизи санаб бўлинганини маълум қилди. Дастлабки натижаларга кўра, Виктор Янукович 48.49 фоиз, унинг рақиби¸ Бош вазир Юлия Тимошенко 45.92 фоиз овоз тўплашга муяссар бўлган.

Бугун Киевда ўз сайловолди штабида жарналистлар билан учрашган Виктор Янукович якшанба кунги сайловда ғолиб чиққанини таъкидлаб, рақиби Юлия Тимошенкони ўз мағлубиятини тан олишга чақирди.

-Фикримча, бугун биз Украинани бирлаштириш йўлида биринчи улкан қадам ташладик. Мен буни муҳим ва менга жуда ҳам керак деб биламан, деди Виктор Янукович.

Бироқ Януковичнинг рақиби Бош вазир Юлия Тимошеко мағлубиятини тан олмоқчи эмас. Аввалроқ Тимошенко хоним ўз тарафдорларини ҳар бир овоз учун курашишга чорлаган эди.

- Охирги овозлар санаб бўлинмас экан, сайлов натижалари ҳақида гапиришга эрта. Аминманки, Европа иттифоқи томон интилувчи демократик, кучли Украина учун овоз берганлар кўпчиликни ташкил қилади, деди Тимошенко.
XS
SM
MD
LG