Линклар

Ғарб кузатувчилари Украина сайловини олқишладилар


Халқаро кузатувчилар Украинада бўлиб ўтган иккинчи давра президент сайловининг очиқ ва шаффоф ўтказилганини таъкидлаб, бу сайловларни олқишга сазовар демократия намунаси, дея атадилар.

ЕХҲТ кузатувчилари Украина сиёсий етакчиларини эндиликда ҳукумат алмашувини тинч ва конструктив руҳда амалга оширишга чақирдилар.

Европалик кузатувчиларнинг бугун ёйинланган баёнотида айтилишича, Украинадаги президентлик сайлови ЕХҲТ ва Европа кенгаши талабларига мос тарзда ўтказилган.
XS
SM
MD
LG