Линклар

Ҳотамий аҳолини намойишларга чақирди


Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий эронликларни 1979 йилги ислом инқилоби хотирланадиган 11 феврал куни бўлиб ўтадиган мухолифат намойишларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эрон мухолифати президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайта сайланишига қарши Теҳронда бир қанча норозилик намойишлари уюштирди. Бу намойишлар чоғида рўй берган тартибсизликларда камида саккиз киши нобуд бўлди, юздан зиёд фуқаро ҳибсга олинди.

Бундан ташқари Ҳотамий Эрон мухолифатининг Ғарб билан боғлиқ эмаслиги ва мустақил ҳаракат эканини таъкидлаб, хориж давлатларининг Эрон ички ишига аралашишига ҳожат йўқлигини билдирди.

Бир оз аввал эса Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи мухолифат ҳаракатини аксил-ҳукумат ҳаракатларида айблаб, мамлакат душманларини қаттиқ жазолаш билан тахдид қилди.

Айни пайтда АҚШ ва ЕИ Эронда инсон ҳуқуқлари ҳануз поймол этилаётганини кескин қораламоқдалар.
XS
SM
MD
LG