Линклар

Бугун Умида Аҳмедова устидан маҳкама жараёни бошланади


Бугун Тошкент шаҳар Миробод туман судида ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова устидан маҳкама жараёнининг бошланиши кутилмоқда.

Аҳмедова ўз бадиий суратлари ва ҳужжатли филми орқали ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганликда айбланмоқда.

Қатор халқаро ташкилотлар ўзбекистонлик фотосуратчи ва кинотасвирчига нисбатан очилган жиноий ишни зудлик билан тўхтатиб, ижодкорга ўз фаолиятини давом эттириш, ўз фикрини эркин ифода этиш имконини беришни сўраган.
XS
SM
MD
LG