Линклар

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони ортган


Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони жорий йил бошига қадар 2,74 миллион одамни ташкил қилган.

Агар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тарқатган бу маълумотга ишонилса, Ўзбекистонда ҳар 10 одамнинг бири жаҳон тармоғидан фойдаланиш имконига эга.

Агентликнинг билдиришича, Ўзбекистонда Интернетга уланиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари сони январ ойига келиб 958 тага, интернет-кафелар сони 1000 тага етган.

Тармоққа уланишнинг умумий тезлиги секундига 1.2 Гбитга тенг, Ўзбекистоннинг миллий “UZ” зонасида рўйхатга олинган доменлар сони эса 9800 дан ошиб кетган.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони йилдан-йилга ошиб бораётганига қарамай, мамлакат аҳолиси ҳамон мустақил ахборот манбаларидан информация олиш имконидан маҳрумлигича қолмоқда.

Ўзбекистонда ҳукумат хуш кўрмайдиган мухолифатга дахлдор ва мустақил вeб-нашрлар тўсиб қўйилган.

Озодлик сайти баробарида кўплаб сайтларнинг Ўзбекистонда очилиши имконсиз. Интернет кафеларда ҳам таъқиқлаб қўйилган веб-саҳифалар номлари осиғлиқ.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонни "Интернет душманлари" рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG