Линклар

Юлия Тимошенко рақибининг ютуғини тан олмоқчи эмас


Украина бош вазири Юлия Тимошенко ўз рақиби, мухолифат лидери Виктор Януковичнинг якшанба кунги сайловдаги ютуғини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда бош вазир душанба куни парламент фракцияси йиғинида таъкидлади.

Украина матбуотига кўра, Тимошенко хоним сайловда сохтакорликларга йўл қўйилганини айтиб, суд орқали овоз бериш натижаларининг бекор қилинишига эришмоқчи.

Украинадаги президентлик сайловининг иккинчи босқичи натижалари ҳисоб-китоби давом этмоқда, бироқ дастлабки натижаларга кўра, Виктор Янукович олдинда бормоқда.

Халқаро кузатувчилар, жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти сайловларни демократик тамойилларга мувофиқ ўтганини билдирди ва лидерларни халқнинг танловини ҳурмат қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG