Линклар

Майкл Жексоннинг шифокори сўроқ қилинмоқда


Ўтган йил оламдан ўтган америкалик машҳур қўшиқчи Майкл Жексоннинг шахсий врачига поп қиролини эҳтиёткорсизлик оқибатида ўлдириб қўйганлик айби қўйилмоқда.

Лос Анжелес прокуратурасининг ишонишича, доктор Конрад Мюррей уйқусизликка мубтало бўлган Жексонга кучли таъсир этувчи оғриқ қолдирдиган дорини мунтазам тавсия қилиб турган.

Қўшиқчи шу дорини ҳаддан зиёд истеъмол қилганлик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Жексоннинг врачи Конрад Мюррей ўзига қўйилаётган айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG