Линклар

“Toyota” ўз машиналарини қайтариб олмоқда


Япониянинг “Toyota” ширкати жаҳон бўйлаб бир ярим миллион, жумладан, сўнги пайтда бозори чаққон бўлган “Prius” русумдаги гибрид машиналарини қайтариб олмоқда.

Бунга янги русумдаги машиналарнинг тормоз педали билан боғлиқ юзага чиққан муаммо сабаб бўлди.

Жаҳоннинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик “Toyota” ширкати тезлик педали билан боғлик муаммо туфайли аллақачон жаҳон бўйлаб 8 миллионга яқин автомобилни қайтариб олишини билдирган.

Айни пайтда ширкат президенти Акио Тойода Япония пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида “Toyota” истеъмолчилар ишончини қайта қозониш йўлида барча имкониятларни ишга солажагини таъкидлади.

-“Toyota” ширкати ўз савдо ҳамкорлари ва таъминотчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда юзага чиққан муаммоларни бартараф этади. Истеъмолчилар ишончини қозониш учун биз биргаликда барча имкониятларни ишга соламиз, деди “Toyota” президенти.

Бундан ташқари ширкат раҳбари мазкур муаммони муҳокама қилиш мақсадида АҚШга сафар қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG