Линклар

Эрон уранни бойитиш жараёнини бошлади


Эрон давлат телевидениеси расмий Теҳрон уранни бойитиш ишларини бошлагани хусусида хабар тарқатди.

Эроннинг араб тилидаги “Аl-Alam” телевидениесига кўра, эронлик мутахассислар Атом энергияси халқаро агентлиги кузатувчилари назорати остида уранни 20 фоизга бойитиш жараёнини бошлаган.

Душанба куни АҚШ ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгашидан расмий Теҳронга нисбатан санкцияларни кучайтиришни талаб қилишларини таъкидладилар.

Пентагон матбуот матбуоти Жеофф Моррел, ўз навбатида, АҚШ БМТ санкцияларининг яқин кунлар ичида қабул қилинишига умид қилаётганини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан шу пайтгача уч маротаба жазо чоралари қўллаган.
XS
SM
MD
LG