Линклар

logo-print

Совуқ қиш афғонларга муаммо туғдирмоқда


Афғонистоннинг марказий вилоятларида ёққан қалин қор ва ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши талайгина муаммолар туғдирмоқда.

Озодлик радиосининг Афғонистондаги мухбирига кўра, совуқ ҳаво туфайли мамлакат шимолини жануб билан боғлаб турувчи Саланг довони номаълум муддатга ёпилган. Довонда рўй берган қор кўчкиси оқибатида камида 28 киши нобуд бўлган, салкам 70 киши тан жароҳати олган. Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, юздан зиёд машина, жумладан, йўловчилар автобуси ҳануз қор қамалида қолмоқда. Айрим манбаларга кўра, шу пайтгача 200дан зиёд йўловчи қор қамалидан озод қилинган.

Йўловчиларни қутқариш мақсадида ҳарбийлар ва қутқарувчилар хизматлари сафарбар қилинган. Айни пайтда афғон расмийлари халқаро кучларга мурожаат қилиб қутқарув ишларига кўмаклашишга чақирдилар.
XS
SM
MD
LG