Линклар

Тимошенко рақиби ғалабасини тан олмоқчи эмас


Украина Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги иккинчи давра президент сайловида берилган овозларни ҳисоблашни қисқа танаффусдан сўнг қайта бошлади.

Хабарларга кўра, шу пайтгача овозларнинг қарийиб 99 фоизи санаб бўлинган ва ҳозирда Минтақалар партияси етакчиси Виктор Янукович ва унинг рақиби Юлия Тимошенко ўртасидаги фарқ 3.5 фоизни ташкил қилмоқда.

Сайлов якуний натижаларининг кечки пайт эълон қилиниши кутилмоқда.

Айни пайтда Юлия Тимошенко мухолифат етакчиси Виктор Янукович ғалабасини тан олишдан бош тортмоқда. Украина матбуотига кўра, душанба куни парламент фракцияси йиғинида чиқиш қилган Тимошенко суд орқали сайлов натижаларини бекор қилишга эришиш иштиёқини билдирган.

Тимошенко тарафдорлари якшанба кунги сайлов жараёнида сохтагарчиликларга йўл қўйилганини таъкидламоқдалар.
Айни пайтда халқаро кузатувчилар Украина президент сайловининг иккинчи даврасида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилмаганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG