Линклар

logo-print

Саргардон покистонликлар ëрдамга муҳтож


БМТга кўра, Покистонда толибларга қарши олиб борилган амалиётлар чоғида турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган фуқароларга ёрдам бериш учун халқаро кўмак ташкилотлари салкам 538 миллион долларга муҳтож.

Покистон қўшинлари Сват водийсида толибларга қарши олиб борган амалиётларида муваффақиятга эришган ва аввалроқ минтақани тарк қилган 1.7 миллион киши аста секин ўз уйларига қайта бошлаган. Бироқ мамлакатнинг бошқа минтақаларида хавфсизлик вазиятининг қайтадан ёмонлашаётгани натижасида фуқаролар турар жойларини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги зўравонликлар туфайли бир миллионга яқин покистонлик доимий турар жойига эга эмас.
XS
SM
MD
LG