Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:10

Тимошенко ўйиндан чиқмоқчи эмас


Юлия Тимошенко ўз тарафдорларини норозилик намойишига олиб чиқмоқчи.
Юлия Тимошенко ўз тарафдорларини норозилик намойишига олиб чиқмоқчи.

Юлия Тимошенко фракцияси вакилларинингт билдиришича, Бош вазир 7 феврал куни бўлиб ўтган иккинчи давра президент сайлови натижаларига қарши чиқмоқчи.

9 феврал куни Украина Марказий сайлов комиссияси якшанба кунги иккинчи давра президент сайловида берилган овозларни ҳисоблашни қисқа танаффусдан сўнг қайта бошлади.

Шу пайтгача овозларнинг қарийиб 99 фоизи санаб бўлинган ва ҳозирда Минтақалар партияси етакчиси Виктор Янукович ва унинг рақиби Юлия Тимошенко ўртасидаги фарқ 3.5 фоизни ташкил қилмоқда.

Аммо Украина Бош вазири Юлия Тимошенко ўз рақиби, мухолифат лидери Виктор Януковичнинг якшанба кунги сайловдаги ютуғини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Бош вазир душанба куни парламент фракцияси йиғинида таъкидлади.

Украина матбуотига кўра, Тимошенко хоним сайловда сохтакорликларга йўл қўйилганини айтиб, суд орқали овоз бериш натижаларининг бекор қилинишига эришмоқчи.

Украина сайловларини кузатган халқаро кузатувчилар сайлов жараёни давомида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилмаганини таъкидламоқдалар.

Хусусан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Украинада бўлиб ўтган иккинчи давра президент сайловининг очиқ ва шаффоф ўтказилганини таъкидлаб, бу сайловларни олқишга сазовар демократия намунаси, дея атадилар.

Бу борада ёйинланган баёнотда европалик кузатувчилар Украинадаги президентлик сайлови ЕХҲТ ва Европа кенгаши талабларига мос тарзда ўтказилганини билдирдилар.

Бироқ Юлия Тимошенко тарафдорлари бошқача фикрда. Украинанинг UNIAN агентлиги Юлия Тимошенко блоки вакили Олеҳ Лиасконинг “Қрим, Донецк ва Луганск вилоятларида камида бир миллион овоз сохталаштирилди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Дастлабки натижаларга кўра, Янукович сайловчиларнинг 48.94 фоиз овозини қўлга киритган. Мухолифат етакчисини Украинанинг асосан русийзабон минтақалари қўллаб-қувватлаган. Биш вазир Юлия Тимошенко эса 45.48 фоиз олишга муяссар бўлган.

Бош вазир сайлов арафасида ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, якшанба кунги сайловда сохтагарчиликларга йўл қўйилгудек бўлса, оммавий норозилик намойишлари ўтказишга чақирган эди. 9 феврал куни Тимошенконинг ўз тарафдорларига мурожаат қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Киев марказига тўпланган Януковичнинг 3000 дан зиёд тарафдорлари сайлов натижаларини ҳимоя қилишларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG