Линклар

logo-print

Швейцариялик аксилисломчи сиëсатчи Исломни қабул қилди


Швейцарияда миноралар қурилишини тақиқлаш борасида ўтказилган референдум ташаббусчиси, ултра сиёсатчи Даниэл Штрайх ислом динини қабул қилди.

Швейцария Халқ партиясининг собиқ аъзоси Даниел Штрайх ўзининг ислом динига қарши чиқишлари ва бу борадаги қонун лойиҳалари билан ном қозонган.

Айнан Штрайх 2009 йилнинг кузида Швейцарияда масжидларида минораларни қуришни тъқиқлаш масаласи бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққан.

Референдумда иштирок этган фуқароларнинг қарийиб 57.7 фоизи мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Даниел Штрайхнинг ислом динини қабул қилгани тўғрисидаги хабар эса Швейцария аҳолиси, хусусан сиёсатчининг партиядошларини ҳайрон қолдирган.

Маълум бўлишича, Штрейх мусулмон бўлганини икки йил давомида бошқалардан яшириб келган.

Сиёсатчи сўзларига кўра, исломга қарши ўз партияси томонидан бошланган катта информацион кампания уни сирини фош қилишга мажбур қилган.

РИА "Новости" Штрайхнинг “мен бунга чида олмадим”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG