Линклар

Италиянинг Теҳрондаги элчихонаси ҳужумга учради


Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини сўзларига кўра, Эрондаги Басиж қуролли гуруҳ аъзолари Италиянинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилишга уринган.

Римда ўтаётган Сенат йиғинида чиқиш қилган Фраттини яқинда Теҳрондаги Франция ва Нидерландия элчихоналарига худди шундай ҳужум уринишлари бўлганини билдирди.

Айни пайтда Эрон ахборот агенликлари Теҳрондаги Франция ва Италия элчихоналари олдида аксилҳукумат намойиши ўтказилганини хабар қилди.

Италия Ташқи ишлар вазирининг билдиришича, элчихонага тош улоқтирган намойишчилар “Италияга ўлим” ва “Берлусконига ўлим” каби шиорларни ҳайқирганлар.

Айтилишича, Эрон полицияси намойишчиларни тинчлантиришга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG