Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Обама Эронга босимни кучайтирмоқда


Оқ уйда чиқиш қилган АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Эронга нисбатан "санкциялардан ҳам кучлироқ жазо чоралари"ни ишлаб чиқаётганликлари ҳақда билдирди.

АҚШ раҳбарига кўра, ўз ядровий дастурини давом эттираётган Эронга қарши халқаро ҳамжамиятнинг якдил қарори шу бўлади.

Аввалроқ Эрон давлат телевидениеси расмий Теҳрон уранни бойитиш ишларини бошлагани хусусида хабар тарқатган эди.

Эроннинг араб тили чиқадиган “Аl-Alam” телевидениесига кўра, эронлик мутахассислар Атом энергияси халқаро агентлиги кузатувчилари назорати остида уранни 20 фоизга бойитиш жараёнини бошлаган.
XS
SM
MD
LG